ТИВ раҳбари Россия элчиси билан учрашув ўтказди

9 февраль куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Россия Федерациясининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Алексей Ерховни қабул қилди.
Ўзбекистон–Россия алоқаларининг ўтган йилдаги натижалари ва 2026 йилга мўлжалланган режалари муҳокама қилинди. Кўплаб соҳаларда кузатилаётган ижобий динамика таъкидланди, жумладан, 2025 йилда ўзаро савдо айланмаси 11 фоизга етганлиги қайд этилди.
Мазкур йилнинг кун тартиби бой бўлиб, қатор икки ва кўп томонлама тадбирларни ўз ичига олиши таъкидланди.