Покистон Ислом Республикаси элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

5 январь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Бахромжон Аълоев Покистон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Аҳмад Фарук билан учрашув ўтказди.
Учрашувда Ўзбекистон–Покистон стратегик шериклигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди, сиёсий, савдо-иқтисодий ҳамда маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик ҳолати кўриб чиқилди, шунингдек, келгусидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари белгилаб олинди.
Шунингдек, турли даражаларда ўтказилиши режалаштирилган қўшма ташрифлар ва тадбирлар жадвалига алоҳида эътибор қаратилди.