Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашув тўғрисида

18 ноябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Музаффар Мадраҳимов Швейцариянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Константин Оболенский билан учрашув ўтказди.
Учрашувда сиёсий мулоқот, савдо-иқтисодий, инвестицион, молиявий-техник, маданий-гуманитар ҳамкорлик ва халқаро ташкилотлар доирасидаги ўзаро ҳамкорликнинг долзарб масалалари ва истиқболлари муҳокама қилинди. 2026 йилга мўлжалланган қўшма тадбирлар режалари кўриб чиқилди.
Асосий урғу икки давлат ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ўртасидаги 16 октябрь куни Берн шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар доирасида келишилган амалий чора-тадбирларни амалга оширишга қаратилди.
Учрашув якунида ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларни, савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги мажлисларини, Ўзбекистонда Швейцария иқтисодиёти кунларини, шунингдек, делегацияларнинг ўзаро ташрифларини ташкил этиш каби бир қатор қўшма тадбирларни ўтказиш бўйича келишувларга эришилди.