Руминиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси билан учрашув тўғрисида

17 ноябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Музаффар Мадраҳимов Руминиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Даниел Кристиан Чобану билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, жумладан сиёсий, савдо-иқтисодий ва инвестиция алоқаларини ривожлантириш, кўп томонлама алоқаларни янада мустаҳкамлаш ҳамда 2026-йилга мўлжалланган қўшма иш режаси муҳокама қилинди.
Учрашув якунида томонлар ТИВнинг тегишли бўлимлари ўртасида сиёсий ва консуллик маслаҳатлари, савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссия мажлислари ҳамда халқаро автомобил ташишлари бўйича қўшма комиссия йиғилишларини ўтказиш орқали икки томонлама ҳамкорликнинг барча соҳаларида фаол мулоқотни давом эттиришга келишиб олди.