Ўмон, Қатар ва Иордания элчилари билан учрашув тўғрисида

23–24 февраль кунлари Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев Ўмон Султонлиги, Қатар Давлати ва Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлигининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчилари Вафо ал-Бусаиди, Ҳасан бин Ҳамза Ҳошим, Демие Ҳаддад билан алоҳида учрашувлар ўтказди.
Мулоқотлар давомида Ўзбекистон ва мазкур мамлакатлар ўртасидаги муносабатларнинг устувор масалалари муҳокама қилинди. Маданий-гуманитар алоқалар билан бир қаторда савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди.
Томонлар ўзаро алоқаларни янада кенгайтиришга тайёрликларини билдириб, 2026 йилга мўлжалланган қўшма тадбирлар режасини кўриб чиқди.