Фаластин элчиси билан учрашув тўғрисида

10 февраль куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Бахромжон Аълоев Фаластин Давлатининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ваилл Аҳмед Баттрехи билан учрашув ўтказди.
Музокаралар давомида икки томонлама муносабатларнинг муҳим йўналишлари муҳокама қилинди, ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари ҳамда қатор халқаро масалалар юзасидан фикр алмашилди.