Ўзбекистон Президентининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномаси Покистонда урду тилида нашр этилди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномаси урду тилида китоб шаклида чоп этилди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда мамлакатимизнинг Покистондаги элчихонаси ташаббуси билан амалга оширилган ушбу лойиҳадан мақсад Покистондаги урду тилида сўзлайдиган аҳолига мамлакатимиздаги ислоҳотлар, ривожланиш стратегиялари ва Президентимизнинг келажакка қаратилган сиёсий ташаббуслари тўғрисида тўлиқ ва аниқ маълумот етказишдир.
Покистонлик экспертларнинг таъкидлашича, Мурожаатноманинг урду тилига таржима қилиниши мамлакатларимиз халқлари ўртасидаги сиёсий ва маданий ҳамкорликни янада ривожлантиришда муҳим восита бўлади.
Нашр Покистон ижтимоий-сиёсий, ишбилармон, академик доиралари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари ўртасида тарқатилади.