Франция элчиси билан учрашув тўғрисида

28 январь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Бахромжон Аълоев Франция Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Уалид Фук билан учрашув ўтказди.
Музокаралар давомида Ўзбекистон-Франсия муносабатлари кун тартибидаги долзарб мавзулар, икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари ҳамда халқаро масалалар юзасидан фикр алмашилди.