Саудия Арабистони Подшоҳлигининг янги тайинланган элчиси ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди

24 январь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Саудия Арабистони Подшоҳлигининг мамлакатимизда янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Саад бин Носир бин Абдуллоҳ Абу Ҳаймеддан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди.
Икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар кўплаб соҳаларда жадал ривожланиб бораётганлиги таъкидланди. Учрашув давомида савдо, инвестициялар, энергетика ҳамда маданий алмашинув йўналишларини ўз ичига олган ҳолда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг ҳозирги устувор йўналишлари ва истиқболлари муҳокама қилинди.
ТИВ раҳбари элчининг мамлакатимиздаги фаолиятига муваффақиятлар тилади.