Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Анқарада Туркия ташқи ишлар вазири билан учрашди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Анқара шаҳрида Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан билан учрашди.
«Бугун Анқара шаҳрида ҳамкасбим Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан жаноблари билан учрашишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Мамлакатларимиз ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик кун тартиби жуда сермазмун бўлиб қолмоқда. Барча соҳаларда кўплаб ижобий ўзгаришларни кузатаяпмиз. Йиллар давомида белгиланган мақсадлар анча кенг имкониятлар яратиб воқеликка айланмоқда.
Ташқи ишлар вазирликлари барча келишувларнинг ўз вақтида тўлиқ амалга оширилишини мувофиқлаштиришга тўлиқ содиқ қолмоқда».