Хитойнинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашув тўғрисида

20 январь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усманов Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Юй Сзюн билан учрашув ўтказди.
Учрашувда Ўзбекистон-Хитой барча шароитларда ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларининг бугунги кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Томонлар 2026 йилда турли даражалардаги ташрифлар ва мулоқотлар режалаштирилганини мамнуният билан қайд этиб, ушбу тадбирларни ташкил этиш юзасидан яқин ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олди.