Ўзбекистон ва Хитой ташқи ишлар вазирлари телефон орқали мулоқот чоғида муҳим соҳалардаги амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, ташқи ишлар вазири Ван И билан телефон орқали мулоқот қилди.
«Хитой Халқ Республикаси Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, ташқи ишлар вазири Ван И жаноблари билан самарали телефон мулоқоти ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳар томонлама стратегик ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, шунингдек, минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашдик. Юқори даражадаги сиёсий ишонч ва барча босқичлардаги фаол мулоқотга асосланган икки томонлама муносабатларнинг жадал ривожланаётганини мамнуният билан таъкидладик.
Муҳим йўналишлардаги амалий ҳамкорликни янада кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратдик. 2026 йилги кун тартиби сермазмун ва истиқболли».