Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Қозоғистон элчисини қабул қилди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Қозоғистон элчиси Бейбут Атамқуловни қабул қилди.
«Қозоғистон Республикаси элчиси Бейбут Атамкулов жаноблари билан учрашув ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ вазири ўзининг telegram-каналида. – Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ўзаро ишонч, яхши қўшничилик ва умумий манфаатларга асосланган стратегик шериклик ва иттифоқчилик алоқаларини мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдик.
Ташқи ишлар вазирликлари икки ва кўп томонлама кун тартиби бўйича яқиндан ҳамкорликни давом эттиради».