Фаластиннинг янги тайинланган элчиси ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди

14 январь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Фаластиннинг Ўзбекистондаги янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ваилл Аҳмед Баттрехидан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди.
Ўзбекистон ва Фаластин ўртасидаги муносабатларни икки ва кўп томонлама форматларда ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Давлатлар ўртасидаги дўстона алоқалар ва конструктив мулоқотни янада мустаҳкамлашга келишилди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги томонидан элчини мамлакатдаги фаолияти давомида қўллаб-қувватлашга тайёр эканлиги таъкидланди.