Латвиянинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

13 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Латвия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Гиртс Яунземс билан учрашди.
Суҳбат давомида томонлар икки томонлама ҳамкорликнинг асосий йўналишларини, шунингдек, Афғонистон контекстида савдо-иқтисодий, транспорт-логистика, маданий-гуманитар каби ўзаро ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилдилар.
Гиртс Яунземс икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ҳамда афғон йўналиши бўйича конструктив мулоқотни давом эттиришга умид билдирди.