Ўзбекистон ва Қирғизистон ташқи ишлар вазирлари ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди

14 январь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Қирғиз Республикаси ташқи ишлар вазири Жеенбек Кулубаев билан телефон орқали мулоқот ўтказди.
Суҳбат давомида бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар кун тартиби юзасидан фикр алмашилди, Ўзбекистон–Қирғизистон муносабатларининг жорий ҳолати муҳокама қилинди ҳамда стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш бўйича аниқ қадамлар белгилаб олинди.
Томонлар ҳамкорликни конструктив ва келажакка йўналтирилган руҳда ривожлантиришга бўлган умумий садоқатини яна бир бор тасдиқлади.