Ўзбекистон ва Туркия ташқи ишлар вазирлари телефон орқали мулоқот ўтказди

12 январь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Туркия Республикаси ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтди.
Суҳбат икки ва кўп томонлама ҳамкорликнинг турли соҳаларини қамраб олди. Бўлажак тадбирларга тайёргарлик, Ўзбекистон ва Туркия стратегик шериклигини мустаҳкамлаш, шунингдек, минтақавий ва глобал мавзулар муҳокама қилинди.
Ўзбекистон ва Туркия Ташқи ишлар вазирликлари мамлакатлар ўртасида эришилган барча келишувларнинг ўз вақтида ва самарали бажарилишини таъминлаш учун яқиндан ҳамкорликни давом эттириши алоҳида таъкидланди.