Ўзбекистон ва Покистон ташқи ишлар вазирлари телефон орқали мулоқот қилди

12 январь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Покистон Ислом Республикаси Сенатори, Бош вазир ўринбосари ва ташқи ишлар вазири Муҳаммад Исъҳоқ Дар билан телефон орқали мулоқот қилди.
Суҳбат бўлажак Олий ва юқори даражадаги учрашувларга тайёргарлик кўриш, уларнинг мазмунли кун тартиби ва кутилаётган натижаларига бағишланди. Стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш ва яқин келажакда амалий ҳамкорликни кенгайтириш устувор вазифа эканлиги таъкидланди.
Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги муносабатлардаги ижобий ўзгаришлар эътироф этилиб, мулоқот замирида ўзаро ишонч ва умумий англашувнинг мустаҳкам асоси эканлиги қайд этилди.