Бельгиянинг янги тайинланган элчиси ишонч ёрлиқларини топширди

12 январь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Бельгия Қироллигининг мамлакатимиздаги янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Эрик Де Маердан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.
Учрашув давомида икки томонлама муносабатларга оид кенг кўламли масалалар муҳокама қилинди. Ўзбекистон ва Бельгия ўртасида савдо, инвестициялар ва бизнес соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, шунингдек, амалий иқтисодий алоқаларни кенгайтириш муҳимлиги қайд этилди.
ТИВ раҳбари элчининг мамлакатимиздаги дипломатик фаолияти давомида муваффақиятлар тилади.