Италиянинг янги тайинланган элчиси ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди

12 январь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Италия Республикасининг мамлакатимиздаги янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Гвидо Де Санктисдан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди.
Учрашув давомида икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилиниб, савдо, инвестиция ва иқтисодий алоқаларни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Амалий ҳамкорликни янада ривожлантириш ҳамда ишбилармон доиралар ўртасидаги алоқаларни рағбатлантириш муҳимлиги таъкидланди.
ТИВ раҳбари элчининг мамлакатимиздаги дипломатик фаолияти давомида муваффақиятлар тилади.