Ўзбекистон ва Покистон ташқи ишлар вазирлари ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди

30 декабрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Покистон Ислом Республикаси Сенатори, Бош вазир ўринбосари ва ташқаи ишлар вазири Муҳаммад Исъҳоқ Дар билан телефон орқали мулоқот қилди.
Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги икки томонлама муносабатлар сиёсий, иқтисодий ва гуманитар соҳаларда барқарор ривожланмоқда. Мулоқотга хос бўлган ўзаро ишонч va англашув муҳитини юқори баҳолашди.
Ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш va амалий алоқаларни кенгайтириш бўйича интилишлар қатъий эканлиги тасдиқланди.