Ўзбекистон ва Қирғизистон ташқи ишлар вазирлари ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди

30 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Қирғиз Республикаси ташқи ишлар вазири Жеэнбек Кулубаев билан телефон орқали мулоқот ўтказди.
Икки томонлама муносабатларнинг жорий ҳолати va ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди, ўзаро манфаатли минтақавий va халқаро масалалар юзасидан фикр алмашилди, яқин ҳамкорлик ва мулоқотнинг муҳимлиги таъкидланди.
Мамлакатлар ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик va стратегик шериклик алоқаларини янада мустаҳкамлашга бўлган умумий интилишлар тасдиқланди.