Ўзбекистон ва Беларусь ташқи ишлар вазирлари ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди

29 декабрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Беларусь ташқи ишлар вазири Максим Риженков ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.
Мулоқот давомида 2025 йилда эришилган натижалар ва келгуси йилга мўлжалланган режалар кўриб чиқилди. Шунингдек, икки томонлама ҳамкорликнинг муҳим масалалари, минтақавий ва халқаро вазиятнинг долзарб жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди. Томонлар позицияларининг яқинлигини қайд этиб, келгусида ҳамкорликни мувофиқлаштиришга тайёр эканликларини билдирди.
Ўзбекистон ва Беларусь ташқи ишлар вазирликлари бундан буён ҳам ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришни давом эттириши таъкидланди.