Эрон элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

23 декабрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Бахромжон Аълоев мамлакатимиздаги Эрон Ислом Республикаси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Муҳаммад Али Искандарий билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида томонлар икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалаларни кўриб чиқдилар, 2025 йилда сиёсий, савдо-иқтисодий ҳамда маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик якунларини сарҳисоб қилдилар, шунингдек, 2026 йилга мўлжалланган ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб олдилар.
Томонлар икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилиш мақсадида ишчи алоқаларни давом эттиришга тайёр эканликларини билдирдилар.