Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди

Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Жамоатчилик кенгаши раиси С.Саидкасимов ва ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари B.Aълоев, шунингдек, фуқаролик жамияти фаоллари, халқаро муносабатлар соҳаси экспертлари ва матбуот вакиллари иштирок этди.
Тадбирда мазкур вазирликнинг ўтиб бораётган йил давомидаги фаолияти сарҳисоби тақдим этилди. Асосий натижалар муҳакама қилиниб, Ўзбекистоннинг очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсати изчил амалга оширилаётгани, мамлакатнинг халқаро майдондаги нуфузи ва обрў-эътибори изчил ошиб бораётгани қайд этилди.
Йиғилишда иқтисодий дипломатияни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Инвестицияларни жалб этиш, экспорт салоҳиятини ошириш, миллий маҳсулотларни халқаро бозорларга олиб чиқиш, ҳудудлар билан ишлаш, меҳнат миграцияси ва туризм соҳаларида Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда хориждаги дипломатик ваколатхоналар томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида батафсил мълумот берилди.
Шунингдек, йиғилиш доирасида минтақавий ва глобал масалалар юзасидан очиқ ва конструктив мулоқот ўтказилди. Фуқаролик жамияти вакиллари билан инерфаол фикр алмашинуви орқали ташқи сиёсатни янада такомиллаштиришга доир муҳим таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.
Муҳокамалар якунида хорижда Ўзбекистоннинг ижобий имижини мустаҳкамлаш, ташқи сиёсат соҳасида жамоатчилик иштирокини кенгайтириш ҳамда халқаро маданий-гуманитар алмашинувларни ривожлантиришга қаратилган қатор таклифлар билдирилди.
Йиғилиш якунлари бўйича Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашиниинг 2026 йилга мўлжалланган “Амалий ҳаракатлар режаси” тасдиқланди.