Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари БАА ички ишлар вазири ўринбосари билан учрашди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев Абу-Даби шаҳрида БАА ички ишлар вазири ўринбосари Саид Абдуллоҳ аль-Сувайди билан учрашув ўтказди.
Саид Абдуллоҳ аль-Сувайди икки давлатлар ўртасида хусусан, хавфсизлик соҳасида йўлга қўйилган ҳамкорлик муносабатларини юқори баҳолади.
Томонлар ўртасида кибержиноятлар, терроризм, трансмиллий жиноятларга қарши курашиш, хавфсизлик ва ахборот технологиялари йўналишларида ҳамкорликда семинар-тренинг ва халқаро конференциялар муваффақиятли ўтказилиб келинаётганлигини алоҳида таъкидлади.
Ўзбекистон фуқароларини Амирликлар ҳудудига осонлаштирилган тартибда кириб келишлари учун “UAE Fast-track” платформаси ўзбек томонидан ижобий қабул қилинганлигини олқишлаб, уни тез фурсатларда жорий этишда зарур чоралар кўрилишини билдирди.
Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш, ноқонуний миграциянинг олдини олиш ва ушбу йўналишдаги ҳамкорликни кучайтириш мақсадида Абу-Дабидаги элчихонада Ички ишлар вазирлиги вакили тайинланиши ташаббусини тўлиқ қўллаб-қувватлади.