10 декабрь – “Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси тўғрисида”ги қонун қабул қилинган кун!

Давлат мадҳияси – мустақиллигимиз тимсоли, халқимизнинг ўтмиши, бугуни ва келажагини ифода этувчи муқаддас рамздир. Унинг ҳар бир сатрида аждодлар руҳи, тинчликка интилиш ва буюк келажакка ишонч мужассам.
Мадҳия садолари қалбимизда Ватанга меҳр уйғотади ва юрт тараққиётига ҳисса қўшишга чорлайди.
Мадҳиямиз юртимиз узра мангу жаранглаб, бизни доимо юксак марралар сари илҳомлантирсин!
Ўзбекистон Республикасининг Давлат Мадҳияси ҳақидаги қарор 1992 йилнинг 10 декабрида Ўзбекистон Республикасининг Юқори Кенгашиниг 11-чақириғида қабул қилинган. Ушбу мадҳия 1992 йилдан ҳозирги пайтгача Ўзбекистон Республикасининг мадҳияси ҳисобланади.
Давлат мадҳиясининг муаллифи Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов бўлиб, мусиқасини Ўзбекистон халқ артисти, атоқли бастакор Мутал Бурҳонов яратган.