Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бразилиянинг мамлакатимизга янги тайинланган элчисини қабул қилди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Бразилиянинг янги тайинланган элчиси Сержио Родригес дос Сантос қабул қилди.
“Бразилиянинг янги тайинланган элчиси Сержио Родригес дос Сантос жанобларининг ишонч ёрлиқларини қабул қилдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Икки томонлама муносабатларнинг жадал ривожланаётган динамикасини муҳокама қилдик ҳамда географик узоқликка қарамай, мамлакатларимиз биргаликда самарали фойдаланиши мумкин бўлган кўплаб имкониятларни кўриб чиқдик.
Элчи жанобларига мамлакатимиздаги фаолияти давомида муваффақиятлар тилаймиз”.