Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Австриянинг Европа ва халқаро ишлар бўйича вазири билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов 3 декабрь куни Австриянинг Европа ва халқаро ишлар бўйича вазири Беате Майнл-Райзингер билан учрашди.
“Австриянинг Европа ва халқаро ишлар бўйича вазири Беате Майнл-Райзингер хоним билан учрашувимизда ўзаро алоқаларимизни янада мустаҳкамлаш, минтақавий ва глобал масалалар юзасидан очиқ ва самимий фикр алмашдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. – Суҳбат давомида Ўзбекистон ва Австрия ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни савдо ва инвестициядан тортиб таълим, маданият ҳамда барқарор ривожланиш йўналишларигача кенг кўламда ривожлантириш масалаларига эътибор қаратдик.
Иккала давлат фуқаролари манфаатларига хизмат қиладиган қўшма ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, янги ҳамкорлик имкониятларини излаш ҳамда ўзаро алоқаларни янада мустаҳкамлаш борасидаги қатъий интилишимизни яна бир бор тасдиқладик.
Ушбу конструктив ҳамкорликни давом эттирамиз ҳамда умумий мақсадларимизни амалий ва самарали натижаларга айлантирамиз”.