Вена шаҳрида Ўзбекистон – Австрия бизнес-форуми ўтказилди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Вена шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Австрия бизнес-форумида иштирок этди.
“Бугун Вена шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон – Австрия бизнес-форуми икки давлат етакчи компаниялари учун иқтисодий алоқаларнинг янги кўприкларини барпо этишда самарали платформа бўлиб хизмат қилди, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. – Дарҳақиқат, улкан салоҳиятга эга бўлган кўплаб истиқболли йўналишларимиз мавжуд. Динамик муҳокамалар асосида иштирокчилар яшил энергетика, илғор ишлаб чиқариш, рақамли технологиялар, қишлоқ хўжалиги, логистика, фармацевтика, кимё саноати ва таълим соҳаларидаги аниқ имкониятларни кўриб чиқдилар.
Форум иқтисодиётларимизнинг бир-бирини тўлдирувчи кучли жиҳатларини юзага чиқарди ҳамда барқарор, инновацияга йўналтирилган ҳамкорликни ривожлантиришга бўлган умумий қизиқишларимизни намоён этди”.