Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Австрия Федерал иқтисодий палатаси раҳбари билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов 3 декабрь куни Австрия Федерал иқтисодий палатаси раҳбари Анжелика Сери-Фрошавер билан учрашув ўтказди.
“Австрия Федерал иқтисодий палатаси раҳбари Анжелика Сери-Фрошавер хоним билан учрашдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. – Ўзбекистон ўзининг кенг кўламли иқтисодий ислоҳотлари билан ўз ҳамкорлари ва хорижий компанияларга барча истиқболли йўналишларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни таклиф этади.
Биз Ўзбекистон ва Австрия ишбилармон доиралари ўртасидаги яқин шериклик алоқаларини қўллаб-қувватлаймиз ва уларни янада мустаҳкамлашга тайёрлигимизни билдирамиз”.