Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Қуйи Австрия федерал ўлкаси губернатори билан учрашди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Австрияга ташрифи доирасида Қуйи Австрия федерал ўлкаси губернатори Йоханна Микль-Лайтнер билан учрашди.
“Қуйи Австрия губернатори Йоханна Микль-Лайтнер билан самарали учрашув ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Алоқаларимизни янада мустаҳкамлаш, қўшма лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ишбилармон доиралар ва таълим муассасалари ўртасида яқин ҳамкорликни ривожлантириш борасида фикр алмашдик.
Ҳар икки томон учун амалий фойда келтиришга қаратилган янги лойиҳаларни ишлаб чиқишга келишдик”.