Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилиши тўғрисида

28 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг мажлисида иштирок этди.
Кун тартиби кенг қамровли бўлиб, самарали ҳамкорлик учун муҳим бўлган яшил энергиядан тортиб ўзаро боғлиқликгача бир қатор масалаларни ўз ичига олди. Йиғилиш иштирокчилари ягона умумий мақсад халқларнинг фаровонлигини ошириш ва барқарор ривожланишни таъминлаш эканлигига алоҳида эътибор қаратди.
ТИВ раҳбарлари катта минтақада ва глобал миқёсда тезкор ўзгаришларга гувоҳ бўлаётганини таъкидлади. Шу билан бирга, мамлакатлар ишбилармон доира вакиллари ўртасидаги самарали ҳамкорлик учун энг яхши шароитларни яратиш мақсадида саъй-ҳаракатларни бирлаштириш зарурлиги қайд этилди.