Литва ташқи ишлар вазири ўринбосари билан учрашув тўғрисида

26 ноябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Бахромжон Аълоев Литва ташқи ишлар вазири ўринбосари Тауримас Валйс билан учрашув ўтказди.
Мулоқот давомида томонлар икки томонлама ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва ривожланиш истиқболларини муҳокама қилдилар, савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни кенгайтириш, шунингдек, маданий-гуманитар боғлиқликларни мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашувда ишбилармон делегацияларнинг фаол алмашувини кучайтириш, меҳнат миграцияси ва таълим соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди ҳамда минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб мавзулар юзасидан фикр алмашилди.