Европа Иттифоқининг Халқаро ҳамкорлик бўйича комиссари билан учрашув ўтказилди

25 ноябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Европа Иттифоқининг Халқаро ҳамкорлик бўйича комиссари Йозеф Сикела билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида Ўзбекистон — Европа Иттифоқи ҳамкорлигининг жадал ривожланиб бораётгани қайд этилди. Савдо, “яшил” иқтисодиётга ўтиш, рақамлаштириш, транспорт боғлиқлик ҳамда инсон капиталини ривожлантириш каби соҳаларда ўзаро манфаатли лойиҳаларни кенгайтиришга интилиш таъкидланди.
Стратегик мулоқотни янада мустаҳкамлаш, амалий ҳамкорликни чуқурлаштириш ҳамда барқарор ривожланиш ташаббусларини илгари суриш орқали минтақаларда тинчлик ва фаровонликка ҳисса қўшишга тайёрлик билдирилди.