Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Жанубий Корея ташқи ишлар вазирининг махсус вакилини қабул қилди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Корея Республикаси ташқи ишлар вазирининг махсус вакили Ли Ук Ҳон билан учрашди.
“Бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Корея Республикаси ташқи ишлар вазирининг махсус вакили Ли Ук Ҳон жаноблари билан учрашдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги алоҳида стратегик шериклик сўнгги ўн йилликларда кўплаб йўналишларда изчил ривожланиб келмоқда. Ҳозирги вақтда эса ўзаро манфаатли ва истиқболли лойиҳалар асосида ҳамкорлигимиз мисли кўрилмаган жадаллик билан янги босқичга кўтарилмоқда.
Учрашув давомида яқин келажакдаги қўшма тадбирлар режаларини муҳокама қилдик, шунингдек мавжуд салоҳиятдан тўлиқ фойдаланиш учун ҳамкорликни янада фаоллаштириш муҳимлигини қайд этдик”.