Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Тожикистоннинг янги тайинланган элчисидан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб олди

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов 25 ноябрь куни Тожикистоннинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Насредин Исматуллонинг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди.
“Тожикистоннинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Насредин Исматулло жанобларидан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг телеграм-каналида. – Ўзбекистон-Тожикистон асрлар давомида шаклланган муштарак тарих, иттифоқчилик ришталари ва биродарлик руҳидаги муносабатлар боғлаб туради. Шу билан бирга, бизда ҳали тўлиқ ишга солинмаган улкан салоҳият мавжуд ва уни рўёбга чиқариш учун биргаликда бор кучимизни сафарбар этишимиз лозим.
Биз элчи жанобларининг бой дипломатик тажрибасини юксак қадрлаймиз ва унинг мамлакатимиздаги муҳим ҳамда масъулиятли вазифасини бажаришда улкан муваффақиятлар тилаймиз.