Хитойнинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашув тўғрисида

2025 йил 24 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усманов Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Юй Сзюн билан учрашув ўтказди.
Томонлар Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси ташқи ишлар вазирлари ўртасидаги Стратегик мулоқотнинг иккинчи даврасида эришилган келишувларнинг амалий ижросини атрофлича кўриб чиқди.
Учрашувда бўлажак олий ва юқори даражадаги тадбирларга тайёргарлик кўриш масалалари ва икки томонлама кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларнинг бугунги ҳолати муҳокама қилинди.