Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Тожикистон элчисини қабул қилди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов мамлакатимиздаги дипломатик фаолиятини якунлаётган Тожикистон элчиси Абдужаббор Раҳмонзодани қабул қилди.
“Мамлакатимиздаги дипломатик фаолиятини якунлаётган Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Абдужаббор Раҳмонзода жаноблари билан учрашдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг телегнам-каналида. – Халқларимиз ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва иттифоқчилик муносабатлари барча жабҳаларда мисли кўрилмаган суръатлар билан мустаҳкамланиб бормоқда.
Жаноб элчининг келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз”.