Чехиянинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашув тўғрисида

20 ноябрь куни ташқи ишлар вазири ўринбосари Музаффар Мадраҳимов Чехиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Лубомир Фреборт билан учрашди.
Суҳбат давомида сиёсий мулоқотнинг жорий ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари, шунингдек савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамкорлик ҳамда маданий-гуманитар алоқалар масалалари атрофлича кўриб чиқилди.
Томонлар икки томонлама ҳамкорликнинг изчил ривожланиб бораётган динамикасини, турли даражаларда амалга оширилаётган ташрифлар ва ўзаро алоқаларнинг фаоллашганини мамнуният билан қайд этдилар.
Учрашув якунида 2026 йилда қўшма тадбирларни ташкил этиш, жумладан делегацияларнинг ўзаро ташрифларини йўлга қўйиш, вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказиш ҳамда Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишини ташкил этиш масалаларида яқин ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.