Словакиянинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашув тўғрисида

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Музаффар Мадраҳимов 19 ноябрь куни Словакиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Виктор Боретски билан учрашув ўтказди
Сиёсий мулоқотнинг жорий ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари, шунингдек савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар алоқалар муҳокама қилинди.
Юқори даражада эришилган келишувларнинг амалий ижросига алоҳида эътибор қаратилди. Икки мамлакат ўртасидаги савдо ҳажмини ошириш учун қўшма чоралар кўриш муҳимлиги таъкидланди.
2026 йилда қўшма тадбирларни, жумладан, делегациялар ўртасида ўзаро ташрифлар алмашинуви, ташқи ишлар вазирликлариаро сиёсий маслаҳатлашувлар ва Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишини ташкил этиш учун яқиндан ҳамкорликни давом эттириш бўйича келишувга эришилди.