Иордания элчиси билан учрашув тўғрисида

19 ноябрь Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Бахромжон Аълоев Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлигининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Демия Зуҳайр Ҳаддод билан учрашув ўтказди.
Музокаралар давомида томонлар Ўзбекистон–Иордания кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашдилар ва икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар. Хусусан, сиёсий мулоқотни кенгайтириш, иқтисодий соҳада шерикликни мустаҳкамлаш, шунингдек, маданият, таълим ва гуманитар алмашинувлар йўналишидаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.