Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашув тўғрисида

17 ноябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Музаффар Мадрахимов Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Тойво Клаар билан учрашув ўтказди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди, аввал эришилган келишувларнинг ижроси кўриб чиқилди ҳамда ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича вазифалар белгиланди.
Шунингдек, икки томонлама ва минтақалараро йўналишларда, жумладан, “Марказий Осиё – ЕИ” форматидаги бўлажак қўшма тадбирларнинг кун тартиби ва ташкилий жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.
Музокаралар якунида томонлар Ўзбекистон–Европа ҳамкорлигини мустаҳкамлашга хизмат қилувчи янги лойиҳалар бўйича ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканликларини билдирдилар.