Усман Шавкат: Ўзбекистон ва Покистон ўзаро иқтисодий ўсишни рағбатлантиришда тўғри йўлдан одимламоқда

Равалпинди Савдо-саноат палатаси (RCCI) президенти Усман Шавкат (Покистон) Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Покистон бизнес конференцияси ва “36th RCCI International Achievement Awards” ғолибларини тақдирлаш маросими ҳақидаги фикрларини билдирди.
– “36th International Achievement Awards and the Business Opportunities Conference” табирларини Тошкентда ўтказганиш шарафига муяссар бўлганимиздан хурсандмиз. Бу палатамиз учун муҳим воқеа бўлиб, мазкур тадбирларни биз дунёнинг муҳим жойларида ўтказамиз ва бу йил биз Ўзбекистон билан чуқур биродарлик муносабатлари ва мустаҳкам алоқаларимиз туфайли Тошкентни танладик.
Бизнес имкониятларига бағишлаган конференцияда Покистондан 150 дан ортиқ делегат ва икки мамлакатдан 50 дан ортиқ компаниялар иштирок этди. Биз турли соҳаларни – фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, IТ, тўқимачилик ва бошқа соҳаларни намойиш қилдик. Икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш учун икки томонлама музокаралар ўтказдик, меморандумлар имзоладик ва қўшма корхоналарни очиш имкониятларни ўрганиб чиқдик.
Делегациямиз таркибидан йирик тадбиркорлар ўрин олган ва бугун биз уларнинг ютуқларини нишонлаймиз. Ушбу компанияларнинг аксарияти Ўзбекистонда ўз фаолиятини кенгайтириш истагида. Кеча биз “Pharma Park” ташриф буюрдик ҳамда Покистон ва Ўзбекистон ўртасида фармацевтика соҳасида ҳамкорлик қилиш салоҳияти жуда катта.
Покистон Бош вазири ва Ўзбекистон Президенти томонидан белгиланган мақсад икки томонлама савдо ҳажмини 2 миллиард долларга етказишдир. Ростини айтсам, агар бир нечта логистика ва молиявий тўсиқларни енгиб ўтсак, ўзаро савдо ҳажмини 4 миллиард долларга етказиш мумкинлигига ишонаман. Бугун автомобиль ва темир йўл алоқалари, банк ва молиявий операциялар ва, албатта, одамлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш масалаларини батафсил муҳокама қилдик
Туризм мамлакатларимиз ўртасида деярли фойдаланилмаган яна бир соҳа. Мен бу жабҳада ҳам улкан салоҳиятни кўряпман. Бугун қилаётган ишларимиз, ушбу тадбирлар ва муҳокамалар мустаҳкам иқтисодий алоқалар учун замин яратмоқда. Бизни маданий ва тарихий мерос ўзаро бағлаб туради, аммо энди иқтисодий ва бизнес алоқаларимизни мустаҳкамлаш вақти келди.
Ўзбекистон иқтисодий ўсишда ажойиб муваффақиятли тарихга эга ва 250 миллион аҳолиси бўлган Покистон эса катта бозор имкониятларини таклиф этади. Минтақавий ҳамкорлик, айниқса бугунги мураккаб глобал муҳитда муҳим аҳамиятга эга. Мен Ўзбекистон ва Покистон биргаликда иқтисодий ўсишни таъминлаш учун тўғри йўлда эканлигига қатъий ишонаман ва бу фақат бошланиши.