ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ПОКИСТОН ИСЛОМ РЕСПУБЛИКАСИДАГИ ЭЛЧИХОНАСИ РАСМИЙ БАЁНОТИ
Ўзбекистон Республикасининг Покистон Ислом Республикасидаги элчихонаси барча виза марказлари ва туристик компаниялар фаолиятини олқишлайди ҳамда Покистон фуқароларининг Ўзбекистонга саёҳат қилиш истагини рўёбга чиқаришга қўшаётган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдиради.
Биз ушбу ташкилотларнинг визани расмийлаштириш жараёнини соддалаштириш ва мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро алоқаларни ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаймиз.
Шу билан бирга, элчихона ҳеч бир виза маркази ёки туристик компанияга устуворлик берилмаслигини, уларга эксклюзив ваколатлар тақдим этилмаслигини алоҳида таъкидлайди.
Дипломатик ваколатхона ўзбекистонлик шериклар билан ҳамкорлик қилаётган ва расман фаолият юритаётган барча туроператорлар ва ташкилотлар билан биргаликда ишлашга тайёр.
Элчихона барча манфаатдор томонларни ўрнатилган тартиб ва амалдаги қонунчилик доирасида қўллаб-қувватлашини ва улар билан ҳамкорлик қилишини маълум қилади.
Ишонамизки, умумий саъй-ҳаракатларимиз Ўзбекистон ва Покистон халқлари ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Ҳурмат билан,
Ўзбекистоннинг Покистондаги элчихонаси