Умумий интилишлар билангина мамлакатларимиз тинчлиги ва барқарор тараққиётини таъминлаш мумкин
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Остона шаҳридаги ҳамкорликни кучайтириш борасидаги долзарб таклифлари ва самарали учрашувлари шарҳи
Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йил 12–14 октябрь кунлари Қозоғистон Республикаси пойтахти Остона шаҳрида ўтказилган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг олтинчи саммити (ОҲИЧК), Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгаши мажлиси ва “Марказий Осиё — Россия” саммитида иштирок этди.
12 октябрь куни Остонада Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг навбатдаги саммити бўлиб ўтди. Бугунги кунда ОҲИЧКда 28 давлат иштирок этмоқда. Яна 9 давлат (Беларусь, Индонезия, Малайзия, АҚШ, Украина, Филиппин, Япония, Лаос ва Туркманистон) ва 5 та халқаро ташкилот (БМТ, ЕХҲТ, Араб давлатлари лигаси, Туркий тилли мамлакатлар парламент ассамблеяси, Халқаро миграция ташкилоти) кузатувчи мақомига эга. ОҲИЧК БМТ Бош Ассамблеясида кузатувчи мақомини олган нуфузли халқаро ташкилот ҳисобланади.
Ташкилот ўз олдига Осиёда барқарорлик, тинчлик ва хавфсизликни таъминлашда кўп томонлама фикрларни инобатга олган ҳолда ҳамкорликни кенгайтириш, ноқонуний наркотиклар ишлаб чиқиш ва уларнинг савдосига, терроризм нинг барча кўринишлари ва оммавий қирғин қуроллари тарқалишига қарши кураш мақсадини қўйган. Осиё фаровонлиги ва барқарорлиги йўлида савдо-иқтисодий алоқаларни фаоллаштириш, атроф-муҳит муҳофазаси билан боғлиқ барча масалаларда ҳамкорлик қилиш, аъзо давлатлар ўртасида ишончни мус таҳкамлаш чоратадбирларини амалга ошириш устувор ҳисобланади.
Мазкур мақсадларни амалга ошириш учун ташкилот, асосан, ҳарбий-сиёсий, янги чақириқ ва таҳдидлар, иқтисодий, экологик ва инсоний ўлчов йўналишларида ҳамкорлик қилади.
Афғонистон муаммоларини бартараф этиш, масала юзасидан кенг консенсусга эришиш ва глобал даражада амалий чора-тадбирларни қабул қилиш мақсадида афғонистон ҳукумати билан томонлар мажбуриятларини босқичма-босқич бажариш алгоритмини тайёрлаш ва келишиш лозимлиги, бунинг учун юқори даражадаги халқаро музокара олиб борувчи гуруҳни шакллантириш ҳақидаги ташаббус ифода этилган осиё мамлакатларининг бирлашган миллатлар ташкилоти бош ассамблеясига қўшма мурожаати имкониятларини кўриб чиқиш таклиф этилди.
ОҲИЧК Остона саммити жорий йилнинг сентябрь ойида муваффақиятли ўтган ШҲТ Самарқанд саммити фонида долзарб минтақавий ва халқаро масалалар бўйича фикр алмашиш учун муҳим майдон бўлиб хизмат қилди.
Унда Президент Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади. Давлатимиз раҳбари чиқишида ўтган давр мобайнида ОҲИЧК хавфсизликни таъминлаш, Осиёда ўзаро ишонч ва барқарор тараққиётни мустаҳкамлаш масалалари бўйича кенг ва очиқ мулоқот майдони сифатида ўзининг ғоятда зарур эканлигини кўрсатганини эътироф этди ва Ўзбекистон томони форум фаолиятини трансформация қилиш масаласи бўйича қўшма жараёнда иштирок этишга тайёр эканини билдирди.
Айни пайтда халқаро муносабатларда беқарорлик ва ноаниқлик тобора ўсиб, давлатлар ўртасида мулоқот ва ишонч камайиб бормоқда. Бунинг оқибатида жаҳон иқтисодиётида узоқ йиллар давомида шаклланган ишлаб чиқариш занжирлари узилиб, давлатлар ва бизнес субъектлари ўртасида таъминот ва савдо соҳасида зиддиятлар келиб чиқмоқда.
Бугун жаҳонда пайдо бўлган нохуш геосиёсий воқелик бутун дунё минтақалари қатори Осиё қитъаси, жумладан, Марказий Осиё давлатлари сиёсий ва иқтисодий барқарорлигига ҳам катта салбий таъсир кўрсатмоқда, иқтисодий интеграция ва ривожланиш кўламларини секинлаштирмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев юқорида баён этган нохуш ҳолатларнинг Осиё қитъаси давлатларининг умумий хавфсизлик манфаатлари, тараққиёт ва фаровонлигига таъсирини камайтириш учун қатор устувор йўналишларга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.
Биринчи устувор йўналиш Афғонис тондаги вазият билан боғлиқ. “Афсуски, — таъкидлади давлатимиз раҳбари, — бошқа ўткир халқаро муаммоларнинг етакчи ўринга чиқиши натижасида Афғонистон масаласи иккинчи даражага тушиб қолмоқда. Ўтмишда ушбу давлат амалда халқаро террорчилик маконига айланиб қолгани билан боғлиқ аччиқ тажриба қайта такрорланишига асло йўл қўйиб бўлмайди. Афғонистон муваққат ҳукумати билан ўзаро ҳамкорлик бўйича умумий ва мувофиқлаштирилган ёндашувларни ишлаб чиқишимиз зарур”.
Афғонистон муаммоларини бартараф этиш, масала юзасидан кенг консенсусга эришиш ва глобал даражада амалий чора тадбирларни қабул қилиш мақсадида Афғонистон ҳукумати билан томонлар мажбуриятларини босқичмабосқич бажариш алгоритмини тайёрлаш ва келишиш лозимлиги, бунинг учун юқори даражадаги халқаро музокара олиб борувчи гуруҳни шакллантириш ҳақидаги ташаббус ифода этилган Осиё мамлакатларининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясига қўшма мурожаати имкониятларини кўриб чиқиш таклиф этилди.
Радикал ғояларнинг кенг тарқалиши ва унга қарши курашиш иккинчи йўналишнинг асосий мазмунини ташкил этади. Бугун аксарият давлатларда инсоният душманлари бўлмиш бузғунчи кучлар экстремистик ташкилотларга ёшларни фаол жалб этишга ҳаракат қиляпти. Бу мақсадга эришиш йўлида улар барча воситалардан, жумладан, тарғибот ва мафкуравий таъсирнинг ўта замонавий услубларидан кенг фойдаланмоқда.
Бундай вазиятда ёшларни радикализмдан ҳимоя қилиш, уларнинг куч-ғайрат ва шижоатини бунёдкорлик сари йўналтириш учун халқаро даражада тизимли ҳамкорлик ўрнатилиши тақозо этилади. Фарзандларимиз ўз кучига ишониши, адолатли келажакни қарор топтиришдаги иштирокини ҳис этиши, салоҳият ва умидларини амалда рўёбга чиқариш имкониятларига эга бўлишини таъминлаш лозим.
Президент Шавкат Мирзиёев Мажлиснинг Ёшлар кенгаши ҳамраиси сифатида турли ёшдаги инсонлар ўртасида бирбирини яхшироқ тушунишга даъват этадиган, фарзандларимизнинг энг долзарб муаммоларига биргаликда ечим топишга кўмаклашувчи янги форматни — Авлодлар мулоқотини йўлга қўйишни ва бундай илк учрашувни Ёш етакчилар форуми доирасида 2023 йил апрель ойида Самарқандда ўтказишни таклиф этди.
Учинчи йўналиш юз берган салбий геосиёсий вазиятда давлатлар иқтисодиётлари глобал инқирознинг тобора кучайиб бораётган салбий оқибатларига мослашиб қолаётгани ва унинг олдини олиш масалаларига бағишланди.
Президент Шавкат Мирзиёев бу мақсадга эришиш учун протекционизм кучайишига, глобал бозорлар барқарорлигига хавф соладиган чораларни, жумладан, янги чекловлар жорий этилишига йўл қўймаслик ҳамда Осиё қитъасида ўзаро боғлиқликни, биринчи галда, ишлаб чиқаришлогистика занжирини, Марказий Осиёни Жанубий ва Шарқий Осиё, шунингдек, Яқин Шарқ билан самарали боғловчи транспорт йўлакларини яратиш ҳисобига кучайтириш таклифларини киритди.
Тўртинчи йўналишда барқарор тараққиётга таҳдидларнинг олдини олиш учун жаҳон иқтисодиёти келгуси тақдирини белгилаб берадиган саноат инқилоби янги босқичига ўтишнинг асоси бўлган билимлар иқтисодиётини устун даражада ривожлантириш зарурлиги олға сурилди. Бунинг учун “Инновациялар трансфери соҳасидаги салоҳиятини янада тўлиқ ишга солиш, рақамлаштиришни фаол рағбатлантириш, “булутли” технологиялар, сунъий интеллект, “буюм Интернети”ни ривожлантириш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз”. Бу йўналишларда Осиё мамлакатлари глобал даражада етакчи бўлишга биргаликда эришиш учун барча имкониятларга эгадир”, — деб таъкидлади давлатимиз раҳбари.
Бешинчи йўналиш ҳақида гапирар экан, Президент Шавкат Мирзиёев Осиё қитъасининг қатор давлатлари истеъмол маҳсулотларининг катта қисмини импорт қилиши ва озиқовқат билан таъминлаш муаммоларининг ўткирлашиб кетгани ҳақида сўз юритди. Жумладан, Бутунжаҳон озиқовқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти маълумотларига кўра, жаҳонда очликдан азоб чекаётган аҳолининг ярмидан кўпи Осиё қитъасида яшамоқда. Лекин бир вақтнинг ўзида айнан Осиё давлатлари жаҳоннинг етакчи озиқовқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи давлатлари ҳисобланади. Демак, ҳамма гап мавжуд ресурсларнинг нотўғри тақсимланиши билан боғлиқ.
Вазиятни ўнглаш учун озиқовқат ишлаб чиқаришнинг барқарор тизимларини ва уни етказиб беришнинг оптимал занжирини шакллантириш, ички минтақавий савдо ўсиши учун техник регламентларни уйғунлаштириш, Осиёда озиқ-овқат хавфсизлигини мониторинг қилиш бўйича яхлит тизимни яратиш таклифлари илгари сурилди.
Ушбу масалаларни Бутунжаҳон озиқовқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти раҳбарлигида 2023 йили Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган халқаро конференцияда муҳокама қилиш таклифи киритилди.
Президент Шавкат Мирзиёев ўз нутқида экология ва иқлим ўзгариши муаммоларини ҳал қилиш учун Осиё давлатлари саъйҳаракатларини бирлаштиришни ҳамда мамлакатларни жадал кўкламзорлаштириш ва экотизимлар боғлиқлигини қўллабқувватлаш масалалари бўйича “Яшил Осиё” концептуал дастурлари доирасида доимий эксперт маслаҳатлашувларини йўлга қўйишни олтинчи йўналиш сифатида таклиф этди.
14 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисидаги нутқида жаҳондаги мураккаб вазият, кучайиб бораётган кескинлик ва стратегик мавҳумлик барқарор тараққиёт борасидаги саъйҳаракатларни бирлаштириш ва МДҲ майдонидан максимал даражада самарали фойдаланишни тақозо этишини таъкидлади. Мавжуд хатарларга қарамасдан, МДҲ доирасида барча йўналишлар бўйича ижобий ўсиш суръатларини таъминлашга муваффақ бўлинаётгани қайд этилди. Хусусан, Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо давлатлар билан товар айланмаси 2021 йилда 35 фоизга ошди, жорий йил бошидан буён эса яна 30 фоиздан кўпроқ ўсди.
Машинасозлик, энергетика, кимё, фармацевтика, тўқимачилик ва бошқа соҳаларда кооперация лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилмоқда. Масалан, сўнгги ойларда МДҲ мамлакатларидаги шериклар билан 800 дан ортиқ янги корхона ишга туширилди. Маданий алоқаларимиз жадал ривожланмоқда. Мунтазам равишда фестиваллар, концертлар, ярмаркалар, спорт ва бошқа тадбирлар ўтказиб келинмоқда.
Шу билан бирга, ўзаро савдодаги тўсиқларни тезкор бартараф этиш бўйича таъсирчан чоралар кўриш лозимлиги айтилди. Давлатимиз раҳбари нархнавонинг сунъий ўсишига йўл қўймаслик ҳамда инфляцияни жиловлаш мақсадида МДҲ маконида озиқовқат маҳсулотлари тўсиқларсиз етказиб берилиши учун қулай шартшароитлар яратиш муҳимлигини қайд этди.
“Термиз — МозориШариф — Кобул — Пешовар” ҳамда “Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон” темир йўлларини қуришнинг МДҲ давлатлари учун ўта муҳим аҳамиятга эга экани кўрсатиб ўтилди.
Ҳамдўстлик мамлакатлари доирасида ўзаро инновацион ҳамкорлик ва ёшлар масаласида муносабатларни кенгайтириш мақсадида Президент Шавкат Мирзиёев келгуси йилда Ўзбекистонда МДҲ мамлакатлари ёш олимларининг “Ёшлар инновация тарафдори” шиори остидаги биринчи конгрессини ўтказишни таклиф қилди. Ўзбекистон таълим, фан, соғлиқни сақлаш, спорт, маданият ва санъат борасидаги қўшма лойиҳалар ва дастурлар амалга оширилишида янада фаол кўмаклашиш ва иштирок этишга тайёрлиги таъкидланди.
Саммит иштирокчилари кенг миқёсли давлатлараро ҳамкорликни кенгайтириш бўйича қатор ҳужжатларни имзолади.
Президент Шавкат Мирзиёев “Марказий Осиё — Россия” саммитида ҳам иштирок этди. Унда Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Россия лидерлари қатнашди. Мазкур саммитда нохуш геосиёсий вазият шароитида савдо-иқтисодий муносабатлар ҳолати, озиқ-овқат, хомашё ва логистика харажатлари ошиши, Афғонистон муаммоларининг ҳудуд хавфсизлигига таъсири каби масалалар бўйича фикр алмашилди. Давлатимиз раҳбари минтақавий шерикликни кучайтириш мақсадида савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, энергетика ва маданий-гуманитар соҳалардаги, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасидаги алоқаларни янада юқори босқичга олиб чиқишга қаратилган ташаббуслар билан чиқди.
Мухтасар айтганда, Президент Шавкат Мирзиёевнинг 12–14 октябрь кунлари Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида ўтказилган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашининг олтинчи саммити (ОҲИЧК) ва Мус тақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида сўзлаган нутқлари ва уларда олға сурган таклифлари халқаро жамоатчилик ва сиё сатчилар томонидан қизғин қўллабқувватланди.
Жумладан, “El Mundo Financiero” интернет-нашри бош муҳаррири Хосе Луис Барсело (Испания), Покистон Ташқи ишлар вазирлиги департаментининг Марказий Осиё мамлакатлари ва Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти бўйича бош директори Шоҳ Файсал Какар, эксперт Шерадил Бактигулов (Қирғизистон), Жанубий Кавказ сиёсатшунослар клуби раҳбари Ильгар Велизаде (Озарбайжон), Анқара Инқироз ва сиёсий таҳлил маркази директори Меҳмет Сейфеттин Эрол (Туркия), Жанубий Осиё ва халқаро тадқиқотлар маркази ижрочи директори Маҳмуд ул-Ҳасан Хон (Покистон), Замир Каражанов (Қозоғистон) каби кўплаб таниқли сиёсатчилар Ўзбекистон Президентининг жаҳонда мавжуд муаммолар, уларнинг Осиё мамлакатлари ривожига таъсири ва ҳал этиш бўйича пухта ўйланган ечимлар таклиф қилганини эътироф этди.
Давлатимиз раҳбарининг Туркия, Покистон, Вьетнам, Тожикистон давлатлари делегациялари раҳбарлари ва Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби билан учрашувларида ҳам ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Умуман, Остона учрашувларида давлатимиз раҳбари алоҳида таъкидлаб ўтганидек, замонавий таҳдидларни фақат мулоқот, бир-бирининг манфаатларини ҳисобга олиш, умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқ меъёрларига амал қилиш орқали самарали енгиб ўтиш мумкин. Айнан шунинг учун ҳам умумий хавфсизлик ва фаровонлик йўлида ҳамжиҳатлик борасидаги Самарқанд ташаббусининг асосий мақсади инсоният келажаги учун бефарқ бўлмаган, тинчлик, тотувлик ва биргаликда гуллабяшнаш учун интилаётган барча соғлом кучларни амалий мулоқотга жалб этишга қаратилди. Фақат шериклик ва ишончни мустаҳкамлаган ҳолда умумий интилишлар билан биз эзгу мақсадларга — мамлакатларимиз тинчлиги, барқарорлиги ва равнақини таъминлашга эриша оламиз.
Одил Олимжонов,
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
бош илмий ходими, иқтисод фанлари доктори, профессор
“Янги Ўзбекистон”
18.10.2022й.