Бурунди давлатининг Ўзбекистондаги биринчи элчиси ишонч ёрлиқларини топширди

27 ноябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Бурунди давлатининг Ўзбекистондаги биринчи Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Жозеф Нкурунзизадан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.
Суҳбат давомида келажакка йўналтирилган масалалар муҳокама қилиниб, давлатлар ўртасидаги алоқаларнинг ривожланаётган салоҳияти ҳақида фикр алмашилди. Шунингдек, халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни кучайтириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Элчига мамлакатдаги фаолияти давомида муваффақиятлар тиланди.