Албаниянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси ишонч ёрлиқларини топширди

27 ноябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Албаниянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Генц Пецанидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.
Суҳбат давомида икки томонлама ҳамкорликни ўзаро савдо, инвестициялар, туризм, таълим ва маданий алмашинув соҳаларида кенгайтириш масалаларига қаратилди.
Шунингдек, мамлакатлар ўртасидаги сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш ҳамда икки томонлама шерикликни янада чуқурлаштиришга хизмат қиладиган янги ташаббусларни қўллаб-қувватлаш борасида умумий интилишлар ифода этилди.