Хитой ташқи ишлар вазирининг Ўзбекистонга ташрифи якунланди

Мамлакатимизга самарали ташрифи якунидан олдин Хитой ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари “Мовий гумбазлар” хиёбонида сайр қилдилар.
“Ван И жанобларининг Тошкентга самарали ташрифи якуни олдидан "Мовий гумбазлар" хиёбонида сайр қилдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Дўстона ва самимий суҳбатимизни давом эттирдик. Ўзбекистон-Хитой ўртасидаги мустаҳкам ва тобора ривожланиб бораётган алоқалар ҳақида фикр алмашдик.
Мазкур ташриф халқларимизнинг фаровон келажаги йўлидаги умумий интилишларимиз муштарак эканини яна бир бор тасдиқлади. Ушбу самарали ҳамкорлигимизни бундан буён ҳам давом эттирамиз”.